Сайловларни демократик талабларга мувофиқ ўтказишда – сайлов комиссиялари муҳим ўрин эгаллайди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш, уларни рўйхатга олиш – сайлов кампаниясининг муҳим бир жараёни бўлиб. Бу жараённи қонуний, адолатли, холис ва юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, сайловчиларнинг муносиб номзодларни танлаб овоз беришлари учун самарали хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 37-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига фақат ва фақат сиёсий партиялар эга бўлди.

Сайлов Кодексининг 9-моддасига мувофиқ сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши, қоида тариқасида, 10%дан ошмаслиги кераклиги белгиланди. Аввалги қонунчиликда бу миқдорнинг чегаралари белгиланмаган эди. Ҳудди шундай яна бир янгилик эндиликда,
10-модда билан Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузилади.

Сайлов қонунчилигига оид шу каби янгиликлар жорий йилнинг
25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида ташаббуси билан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 150 та округ сайлов комиссиялари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари раислари ва котиблари учун ташкил этилган ўқув тренингда алоҳида қайд этилди.

Семинар-тренингни ўтказишдан кўзланган мақсад – жорий йилнинг
22 декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга юқори савияда тайёргарлик кўриш ҳамда иштирокчиларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ билим ва кўнималарни, амалий тажрибаларини оширишдан иборат.

Ўқув тренинг округ сайлов комиссиялари раисларига гувоҳномаларни тантанали топшириш маросими билан бошланди. Шунданг сўнг, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, котибият аъзолари ва мутахассис ходимларнинг сайлов қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, уларни амалиётда қўллаш тартибига оид маърузалари тингланди.

Таъкидланганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари 9-11 нафар таркибда сайловга камида 70 кун қолганида Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади. Округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тавсия этилади. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда белгиланади.

Тадбирда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ҳақида алоҳида қайд этилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати 18 ёшга тўлган, доимий ёки вақтинчалик рўйхатда турувчи, муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (20 млн. нафардан зиёд фуқаро) ҳақидаги маълумотларни жамлаган давлат ахборот ресурси ҳисобланади. СЯЭРда бир сайловчининг икки марта овоз бериш ҳолатларини олдини олиш, сайлов участкаларига тегишлилиги бўйича сайловчилар рўйхатининг аниқ киритилганлигини, кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғлаган ҳолда сайловчилар рўйхатини шакллантирилганлиги кабиларни таъминлайди.

Шунингдек йиғилишда, Участка сайлов комиссияларини таркибини шакллантириш, Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, Сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартиби, Сайловолди ташвиқотини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари, Халқаро ва хорижий кузатувчилар билан ишлаш хусусиятлари ҳақида атрофлича маърузалар тингланди.

 

Сўз семинар Иштирокчиларига:

  • “Бу йилги сайловларга замонавий ахборот технологияларнинг жорий этилаётганлиги нафақат сайлов иштирокчиларининг ишини осонлаштириди балки сайловчилар учун ҳам кенг имкониятларни яратади. Хусусан, СЯЭР шакллантириш орқали овоз беришда қатнашувчи фуқаролар учун уларнинг сайлов участкаларига тегишли маълумотлар билан танишишда айнимудда бўлса, “Сайлов-2019” мобил иловасининг яратилганлиги, ундан жой олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув материаллари, савол-жавоблар, тестлар, казуслар ва барча ауди, видео материаллари фойдаланувчилар учун, улар ҳоҳ сайлов комиссиялари аъзолари, ҳоҳ кузатувчилар ёки сайловчи бўладими, партия вакилларию, ОАВ ходимлари бўладими, барча учун қулайлик ва тезкорлик билан зарур ахборотни олиш имкониятини беради. Ўз навбатида фуқароларимизнимнг, сайловчиларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишга улкан ҳисса қўшади.”- Хоразм вилояти округ сайлов комиссияси раиси
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш, уларни рўйхатга олиш – сайлов кампаниясининг муҳим бир жараёни бўлиб. Бу жараённи қонуний, адолатли, холис ва юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, сайловчиларнинг муносиб номзодларни танлаб овоз беришлари учун самарали хизмат қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 37-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига фақат ва фақат сиёсий партиялар эга бўлди.

    Сайлов Кодексининг 9-моддасига мувофиқ сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши, қоида тариқасида, 10%дан ошмаслиги кераклиги белгиланди. Аввалги қонунчиликда бу миқдорнинг чегаралари белгиланмаган эди. Ҳудди шундай яна бир янгилик эндиликда,
    10-модда билан Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузилади.

    Сайлов қонунчилигига оид шу каби янгиликлар жорий йилнинг
    25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида ташаббуси билан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 150 та округ сайлов комиссиялари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари раислари ва котиблари учун ташкил этилган ўқув тренингда алоҳида қайд этилди.

    Семинар-тренингни ўтказишдан кўзланган мақсад – жорий йилнинг
    22 декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга юқори савияда тайёргарлик кўриш ҳамда иштирокчиларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ билим ва кўнималарни, амалий тажрибаларини оширишдан иборат.

    Ўқув тренинг округ сайлов комиссиялари раисларига гувоҳномаларни тантанали топшириш маросими билан бошланди. Шунданг сўнг, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, котибият аъзолари ва мутахассис ходимларнинг сайлов қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, уларни амалиётда қўллаш тартибига оид маърузалари тингланди.

    Таъкидланганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари 9-11 нафар таркибда сайловга камида 70 кун қолганида Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади. Округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тавсия этилади. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда белгиланади.

    Тадбирда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ҳақида алоҳида қайд этилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати 18 ёшга тўлган, доимий ёки вақтинчалик рўйхатда турувчи, муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (20 млн. нафардан зиёд фуқаро) ҳақидаги маълумотларни жамлаган давлат ахборот ресурси ҳисобланади. СЯЭРда бир сайловчининг икки марта овоз бериш ҳолатларини олдини олиш, сайлов участкаларига тегишлилиги бўйича сайловчилар рўйхатининг аниқ киритилганлигини, кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғлаган ҳолда сайловчилар рўйхатини шакллантирилганлиги кабиларни таъминлайди.

    Шунингдек йиғилишда, Участка сайлов комиссияларини таркибини шакллантириш, Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, Сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартиби, Сайловолди ташвиқотини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари, Халқаро ва хорижий кузатувчилар билан ишлаш хусусиятлари ҳақида атрофлича маърузалар тингланди.

     

    Сўз семинар Иштирокчиларига:

  • “Бу йилги сайловларга замонавий ахборот технологияларнинг жорий этилаётганлиги нафақат сайлов иштирокчиларининг ишини осонлаштириди балки сайловчилар учун ҳам кенг имкониятларни яратади. Хусусан, СЯЭР шакллантириш орқали овоз беришда қатнашувчи фуқаролар учун уларнинг сайлов участкаларига тегишли маълумотлар билан танишишда айни муддаo бўлса, “Сайлов-2019” мобил иловасининг яратилганлиги, ундан жой олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув материаллари, савол-жавоблар, тестлар, казуслар ва барча ауди, видео материаллари фойдаланувчилар учун, улар ҳоҳ сайлов комиссиялари аъзолари, ҳоҳ кузатувчилар ёки сайловчи бўладими, партия вакилларию, ОАВ ходимлари бўладими, барча учун қулайлик ва тезкорлик билан зарур ахборотни олиш имкониятини беради. Ўз навбатида фуқароларимизнимнг, сайловчиларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишга улкан ҳисса қўшади.”- Хоразм вилояти сайлов комиссияси раиси
  • “Семинар йиғилишларида қайд этилганидек, жорий йилда бўлиб ўтадиган Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларининг олдинги Парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлардан кескин фарқи бор. Бу йилги сайловларга “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” шиори остида старт берилди. Семинарда барча маърузалар бир-бирини мантиқан тўлдириб, ҳудудлардаги сайлов комиссиялари янги шароитда ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш учун эътибор қаратишлари лозим бўлган масалаларни оддий, тушунарли тилда баён қилиниб, амалий жиҳатдан ёрқин кўрсатиб берилди. Сайлов жараёнидаги янгиликлардан яна бир эътиборли жихати, Сайлов комиссияси фаолиятига жалб қилинган барча ишловчи ходимларга асосий иш жойидаги иш ҳақи сақланган ҳолда, улар ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилинади. Бунда уларга компенсация  тўлови тўлаб берилади. Бу албатта, мажбурий меҳнатнинг олдини олишда, сайлов ташкилотчиларининг масъулиятни ҳис қилган холда сиёсий тадбирларни ўтказишларида ижобий самара беради.”- Наманган вилоят сайлов комиссияси котиби.    
  • Марказий сайлов комиссияси

    Матбуот хизмати

25.10.2019 164