Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги тадбирлари давом этмоқда

Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги тадбирлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва МСК билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.

. Унда МСКнинг Ўқув маркази директори Ш.Файзиев сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, хусусан, 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш, комиссия аъзолигига номзодлар учун янги форматда ўқув-семинарлари ташкил этиш, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, янги Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва унинг афзалликлари, шунингдек, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва улардан фойдаланиш каби долзарб масалалар юзасидан маъруза қилди. Семинар иштирокчилари сиёсий партиялар томонидан номзодларни тавсия этиш, участка сайлов комиссияларининг ваколатлари ва муддатидан олдин овоз бериш билан боғлиқ саволларига асослантирилган жавоблар олишди.     

 

 

 

 Марказий сайлов комиссияси

 Матбуот хизмати

25.10.2019 135